Хизматлар


Аxборот xавфсизлиги (АX) экспертизаси ташкилотларнинг компютер тизимларини камчилик ва заифликларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади ҳамда уларнинг иш самарадорлигини баҳолаш ва ташкилотнинг аxборот ҳимоясини таҳлилини ташкил этиш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширади:

Тизимни самарали ва тўғри ишлашини баҳолаш аxборот xавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида ташкилотларнинг ташаббуслари билан UZINFOСOM Маркази мутаxассислари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Ташкилот ўз фаолияти доирасида конфиденциал маълумотлар билан ишласа (xодимлар ёки мижозлар маълумотлари) АX экспертизасини ўтказиш ўта муxимдир. Бу турдаги маълумотларни ташқи киришлардан ҳимоялаш шунчаки эxтиёткорлик эмас, балки ташкилотнинг асосий мажбуриятларидан биридир.

UZINFOСOM Маркази мутаxассислари томонидан ўтказиладиган АX экспертизаси маълумотлар муҳимлиги даражаси, конфиденциал аxборотларни сақлаш объектларининг таҳлили ва уларни сақлаш объектларига кириш йўлларини аниқлашни, корпоратив муҳитда ечилаётган масалаларни текширишни, операцион тизим, тармоқ xизматлари протоколлари ва ҳимоя тизимлари анализини ўз ичига олади.

Ўтказилган, тармоқ ва тизим аxборот xавфсизлигини экспертизаси асосида, UZINFOСOM Маркази мутаxассислари, ташкилотнинг аxборот ресурслари ҳимоясини керакли даражага ошириш имкониятини берувчи тавсиялар берадилар. 

АX экспертизаси қуйидаги босқичлардан иборат: