Веб-сайтни теxнологик xавфсизлигини текширишга ариза юбориш


Веб-сайтнинг теxнологик аудити ўз ичига ресурс таркибига кирувчи сайтнинг барча модуллари текширувини олади. Текширув веб-сайтнинг аxборот xавфсизлиги заифликлари ва тахдидларини қидирш ва намоён этиш асосида амалга оширилади. Бундай заифликлар мавжуд бўлган тақдирда UZINFOCOM Маркази ходимлари тезкор равишда хабардор этадилар ва ресурс химояланганлигининг умумий даражасини янада ошириш бўйича тавсиялар берадилар. Бир вақтнинг ўзида тахлил қилинаётган сайт жойлашган сервернинг аxборот xавфсизлиги даражаси хам текширилади. Кўриб чиқиш учун фақатгина UZINFOCOM Датамаркази ва .UZ домен зонасида жойлашган веб-сайтлар қабул қилинади. Ташқи xостинг майдонларида ёки бошқа домен зоналаридаги веб-сайтларнинг теxнологик аудити учун аризалар “кўриб чиқилмайди”.

Кўрсатилаётган ҳизматнинг янада сифатини ошириш мақсадида Сизнинг корхонангиз томонидан текшириш учун тақдим этилаётган веб-сайт тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмий хат электрон нусхасини илова қилишингиз ёки UZINFOCOM Маркази электрон почтасига (info[at]uzinfocom.uz ёки audit[at]cert.uz) юборишингиз сўралади.

Хатнинг намунаси тақдим этилмоқда.

* билан белгиланган майдонлар тўлдирилиши талаб қилинади.

Контент кўриниши *
Субдоменларнинг борлиги *
Субдоменларнинг номланиши
Хат намунаси